“Барса” футболчиларга ёқмайдиган талабни илгари сурмоқда

“Барселона” хўжайинлари молиявий инқирозни юмшатиш мақсадида яна жамоа етакчиларидан маошларининг бир қисмидан воз кечишни талаб қилмоқда.

Маълумотларга қараганда, клуб раҳбарлари тажрибали футболчилардан Жерар Пике, Серхио Бускетс, Серхи Роберто ва Жорди Альбанинг маошининг кесмоқчи. Бу ўйинчиларнинг барчаси клубдан мактуб олган. Клуб улардан маошининг 40 фоизидан кечишни сўрамоқда.

Футболчилар раҳбариятнинг ўзларига муносабатини тажовузкор, деб ҳисобламоқда.

Каталония клуби мутасаддилари ўтган мавсумда ҳам бир неча марта футболчиларнинг маошини кесиш орқали мураккаб вазиятдан чиқмоқчи бўлганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!