“Барса” футболчилари нимадан бунча норози?

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, “Барселона” раҳбарияти молиявий инқироз оқибатларини юмшатиш учун футболчиларнинг аксариятини маошини тенг ярмига қисқартиришга чақирмоқда. Агар шундай қилинмаса, клуб янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди.

Шунга қарамай, бу қарор шартномасини янгилаган имзолаган ўйинчиларга таъсир қилмайди. Булар ҳужумчи Ансу Фати, ярим ҳимоячи Педри ва ҳимоячви Роналд Арауходир.

Клубга яқинда келган ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг, ҳужумкор футболчи Ферран Торрес ва ҳимоячи Дапни Алвешнинг маоши ўзгаришсиз қолади. Чунки улар билан битим тузишда клубнинг ҳозирги молиявий ҳолати инобатга олинган.

Клуб раҳбарияти агар қайси футболчи маошини пасайишига розилик бермаса, ўзига бошқа иш топишига тўғри келади.

“Барселона” мутасаддиларининг бу қарори аксарият ўйинчиларга ёқмаяпти. Чунки ўтган йиллар давомида бир неча футболчининг маоши тенг ярмига қисқартирилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!