"Барса" футболчисини Англияга сотишга тайёр
Ортиқча ўйинчилардан қутилиш керак
«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Берналь яқин йилларда «Энфилд»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда журналист Хуан Хесус хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «Ливерпуль» 19 ёшли испаниялик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айтилишича, «Барселона» 2027 йилдан бошлаб Берналь бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр экани ҳақида мерсисайд клуби вакилларига аллақачон маълум қилган.
Жорий мавсумда Марк Берналь турли мусобақалар доирасида саккиз ўйинда майдонга тушиб, икки голли узатма муаллифига айланди.
Футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари ёш ярим ҳимоячининг бозор қийматини 40 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Изоҳлар (0)