"Барса" футболчисининг Мадрид клубига ўтиш эҳтимоли нолга тенг

Кеча ОАВда "Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике "Атлетико"га ўтиши борасида хабарлар тарқалди. Бироқ аниқлик киритилишича, футболчи мадридликлар сафига ўтамайди.

35 ёшли ҳимоячи ушбу мавсум камроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқда ва шунинг учун матбуот уни "Барселона"дан кетиши мумкинлигига ишора қилмоқда. Испан нашрлари Жерарни "кўк-анорранглилар"нинг асосий рақобатчиларидан бири - "Атлетико"га ўтиши борасида хабар берди. Бироқ, бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, деб аниқлик киритди "Sport" сайти. Тажрибали футболчининг пойтахт клубига ўтиш эҳтимоли ҳозирча нолга тенг.

Жерар Пике ушбу мавсум "Барселона" сафида бор-йўғи иккита ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилгача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!