"Барса" ҳимоячиси "Милан"га ўтишга рози бўлди
"Барселона" клуби ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо катта эҳтимол билан фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин.
La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 20 ёшли француз "россонерилар" спорт директори билан гаплашган ва “Милан”га ўтишга розилик берган. Бироқ, миланликлар ҳали Тодибонинг трансфери масаласида каталонияликлар билан келиша олишгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ А Серия клуби Тодибони мавсум якунига қадар ижарага олмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Жан-Клер Тодибо жорий мавсум “Барселона” сафида 3 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар