“Барса”, ҳужумчи керакми? 80 миллион сана!
Португалиянинг “Спортинг” клуби “Барселона”нинг футболчига қизиқиши ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлгани фонида ҳужумчиси Луис Суаресни сотмоқчи эмас.
Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Аввалроқ Каталония клуби 28 ёшли колумбиялик футболчини трансфер учун номзодлар рўйхатига киритгани маълум бўлган эди. “Кўк-анорранглилар” Суаресни “Атлетико” ҳужумчиси Хулиан Альваресга муқобил вариант сифатида ҳам кўриб чиқмоқда.
Бироқ “Спортинг” Суаресни жамоанинг асосий футболчиларидан бири, деб ҳисоблайди ва бу ёзда у билан хайрлашишни режалаштирмаяпти.
Романо маълумотларига кўра, лиссабонликлар июнь ойидан бери барча қизиқиш билдирган клубларга ҳужумчининг шартномасида 80 миллион евро миқдорида товон пули белгиланганини маълум қилиб келмоқда.
Аввалроқ ОАВда “Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик раҳбариятдан “Атлетико”дан Хулиан Альваресни ўз сафига қўшиб олиш учун қўлидан келган барча ишни қилишни сўрагани ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар