“Барса” ижарада юрган футболчиларидан норози

  • 20 ноябрь, 08:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона”  мавсум бошланишидан аввал бошқа клубларга  ижара юборган ўйинчиларининг аҳволидан норози. Клуб мутасаддиларига ижарадагилар  ўзини  яхши томондан кўрсата олмаётгани ёқмаяпти.

Tecno

Хусусан, асосий таркибга кира олмаган Ансу Фати Франция чемпионатига жўнатилган эди. “Монако”даги мавсумни ёрқин бошлаган ҳужумкор футболчи қисқа фурсатда Лига 1 тўпурарлари рўйхатида пешқадамга айланди.

Аммо унинг сермаҳсул серияси тез якунланди. Фати охирги олтита ўйинда рақиблар дарвозасига бирорта тўп кирита олмади.

Mundo Deportivo маълумотларига кўра, “Барса” мутасаддилари Ансу Фати ижарада етарли даражада  ўйин амалиётига эга бўлмаяпти, деб ҳисоблашмоқда.

Худди шу ҳолат дарвозабонлар Иньяки Пенья (“Эльче”) ва Андер Астралага (“Гранада”), шунингдек, ўнг қанот ҳимоячиси Эктор Фортга (“Эльче”) ҳам тегишли. Уларнинг ҳам ижара жамоаси асосий таркибида доимий ўрни йўқлиги каталонияликларнинг хафсаласини пир қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!