“Барса” ишонган юлдуз Мадридга кетадиган бўляпти

  • 27 январь, 17:36
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Барселона” клубининг энг иқтидорли футболчиларидан Гави фаолиятини давом эттириш учун Мадрид суперклубига кўчиб ўтадиган бўляпти.

Каталонияликлар Гавига катта умид боғлаган эди. Бироқ жамоа Ханс-Дитер Флик қўл остига ўтганидан кейин иқтидорли ўйинчига асосий таркибдаги жойи кафолатлангани йўқ.

Германиялик мутахассис қўл остида майдон марказида ўйнаш учун бир неча кучли футболчи ўзаро рақобатлашмоқда. 20 ёшли Гави эса, ўйин амалиёти кафолатланмагани учун клубдан кетиши мумкинлиги айтиляпти.

Иқтидорли ярим ҳимоячини “Атлетико” ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Мадридликлар бу ижрочи учун 60 миллион евро миқдорида бадал пули тўламоқчи.

Бош мураббий Диего Симеона Гави у қўллаётган ўйин услубига ҳар томонлама мослиги, бу футболчининг янги қирраларини очишга ишонаётганини маълум қилди.

Гавига “Атлетико”дан ташқари “Бавария” ва “Манчестер Сити” сингари қудратли клублар ҳам кўз тикиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!