“Барса” жамоага яқинлаштирмай келган футболчи бир уринишда бош мураббий фикрини ўзгартирди
“Барселона” 2018 йили “Севилья”дан трансфер қилинган франциялик ҳимоячи Клеман Ланглега кейинги йилларда асосий таркибда ўзини кўрсатиш имконини бермай келаётган эди.
29 ёшли футболчи шу пайтга қадар “Тоттенхэм” ва “Астон Вилла”да ижарада ўйнаб юрди. Гарчи клуб раҳбарияти яқингача уни сотиб юбориш фикрини билдираётган бўлса-да, энди Лангле ўзи кутган имкониятга эга бўлади.
Жамоанинг янги бош мураббий Ханс-Дитер Фликка Клеман Лангленинг ҳимоячи сифатидаги маҳорати маъқул келган. Германиялик мутахассис янги мавсумда унинг тажрибасидан фойдаланиш учун жамоада олиб қолишга қарор қилди.
Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, Ханси Флик Ланглени “Манчестер Сити”га қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувидаги ўйинини юқори баҳолади.
Клеманга “Атлетико”, “Реал Сосьедад” ва Саудия Арабистони клублари харидор бўлаётган эди. Унинг каталонияликлар билан битими яна икки йил давом этиши белгиланган.
Фикрлар