"Барса" катта нархга Германиядан футболчи топди
«Барселона» шу ёзда Алекс Бальде жамоани тарк этиши эҳтимолига қарши захира вариант сифатида «Лейпциг» марказий ҳимоячиси Кастелло Люкеба номзодини кўриб чиқмоқда.
23 ёшли футболчининг шартномасида 80 миллион евро миқдорида тўлов миқдори кўрсатилган. Шу билан бирга, немис клуби 45–50 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр экани айтилмоқда.
Бу ҳақда Sport.es нашри Sky Sport Germany манбасига таяниб хабар берди.
Ўтган мавсумда Люкеба барча мусобақалар доирасида 29 ўйинда майдонга тушди, бир гол урди ва бир голли узатма берди. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар