“Барса” келаси мавсум учун футболчи танлади

Ла Лига бош совринини “Реал”га топшириб қўйган “Барселона” жамоани кучайтиришни бошлади.

Айни пайтда каталонияликлар “Вильярреал”нинг моҳир ҳимоячиси Пау Торрес учун махсус таклиф тайёрламоқда. “Барса” скаутлари 23 ёшли футболчини анчадан буён кузатиб келмоқда.

Маълумотларга қараганда, “Барселона” ҳимоячи учун 22,5 миллион евро сарфлашига тўғри келади. Шу билан бирга Торрес учун курашда “Арсенал”ни доғда қолдириш керак.

Пау Торрес жорий мавсумда примерада 32 та ўйин ўтказиб, иккита гол уришга ҳам муваффақ бўлди.

pau_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!