
"Барса" Левандовскини қўйиб юбормоқчи эмас!
"Барселона" Роберт Левандовскининг келажаги борасида қарор қабул қилди.
"Sport.es" нашри хабарига кўра, каталонияликлар раҳбарияти польшалик футболчининг узоқ вақт давомида юқори савиядаги ўйин намойиш эта олишига қарор ишонади. Шу боис келаси йили янги асосий форвард сотиб олиш режалаштирилмаган. "Кўк-анорранглилар" кейинги мавсумда ҳам Левандовскига ишонч билдиришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда 36 ёшли хужумчи барча мусобақаларда 11 та ўйинда қатнашиб, 12 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар