“Барса” манчестерликларга керак бўлмай қолган юлдузни текинга олмоқчи
“Барселона” раҳбарияти клубнинг молиявий аҳволидан келиб чиқиб, асосан эркин агент мақомидаги таниқли футболчиларни жамоага олишга уринмоқда.
Каталонияликлар бу гал Антони Марсьялни нишонга олди. Франциялик машҳур ҳужумчи “Манчестер Юнайтед”га 2015 йили “Монако”дан трансфер қилинган эди.
Шу пайтга қадар Антони манчестерликларнинг асосий ҳужумчисига айлана олгани йўқ. Хусусан, якунланган мавсумда Марсьяль 13 та учрашувда қатнашиб, атиги битта гол урди холос.
“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари шартномаси якунланаётган форвардга янги битим бермади.
28 ёшли футболчи фаолиятини бошқа лигаларда давом эттириш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. Унга Италия ва Испания клубларидан қизиқиш бор.
Фикрлар