“Барса” мундиалнинг икки финалчисидан бирини танлайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” келаси мавсум олдидан марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш вариантларини изламоқда.

Sport нашри маълумотига кўра, каталонияликлар учун асосий вариантлар “Тоттенхэм” ҳимоячиси Кристиан Ромеро ва “Атлетик Бильбао” футболчиси Эмерик Лапорт ҳисобланади.

“Кўк-анорранглилар” ҳимоя марказида Пау Кубарси учун ўз вақтида Иньиго Мартинес бўлгани каби тажрибали шерик топишни истамоқда.

Бироқ манбанинг таъкидлашича, аргентиналик ёки испаниялик ҳимоячилардан бирини сотиб олиш учун “Барселона” ҳозирги таркибдан ким биландир хайрлашишига тўғри келади.

Transfermarkt маълумотига кўра, 28 ёшли Ромеронинг қиймати 45 миллион еврони ташкил қилади, 32 ёшли Лапорт эса 8 миллион еврога баҳоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!