"Барса" мухлислари учун зўр хушхабар! Клуб 2 та ажойиб футболчи билан шартнома имзолаганини эълон қилишга тайёрланмоқда

"Барселона" "Челси" ҳимоячиси Андреас Кристенсен ва "Милан" ярим ҳимоячиси Франк Кессье билан шартнома имзолаганини эълон қилишга тайёрланмоқда, деб ёзмоқда журналист Фабрицио Романо ўзининг твиттер саҳифасида.

Манбанинг хабарига кўра, Каталония клуби ҳар икки футболчи билан аллақачон шартнома имзолаган ва уларнинг иккаласи ҳам каталонияликлар сафига текинга кўчиб ўтади. Чунки улар 1 июлдан эркин агентга айланади.

26 ёшли Кристенсен ўтган мавсум "Челси" сафида барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. 25 ёшли Кессиер “Милан” сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию