Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Барса"ни бошқарган мураббий испан клубига рад жавобини берди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Мураббийнинг қарори ўзгармади

«Валенсия» клуби «Барселона»нинг собиқ бош мураббийи Эрнесто Вальвердени жамоага таклиф қилди, аммо тажрибали мутахассис бу таклифни рад этди. У клуб раҳбарияти томонидан бош мураббий лавозими учун асосий номзод сифатида кўриб чиқилаётган эди.

Маълумотларга кўра, Вальверде «Валенсия» раҳбариятига билдирилган ишонч ва қизиқиш учун миннатдорлик билдирган, бироқ спорт директори Браулио Васкесга жорий мавсумда иш фаолиятига қайтиш нияти йўқлигини очиқ айтган. Мураббий ва клуб расмийси ўртасидаги илиқ муносабатларга қарамай, Вальверде ўз қарорини ўзгартирмаган.

Эслатиб ўтамиз, Браулио Васкес ва Эрнесто Вальверде 2012/13 йилги мавсумда «Валенсия»да бирга фаолият юритган. Шунга қарамай, 62 ёшли мутахассис бу сафар ҳам ўз позициясида қатъий қолди ва мураббийлик фаолиятидаги танаффусни давом эттиришни маъқул кўрди.

«Валенсия» яқинда бош мураббий Карлос Корберан билан ҳамкорликни тўхтатган эди. Клуб ҳозирча жамоани ким бошқариши аниқ эмаслиги фонида янги номзодларни кўриб чиқишда давом этмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ