
“Барса” Нико Уильямсдан нега юз ўгиргани маълум бўлди
“Барселона” ўтган йили ёзда “Атлетик” етакчиси Нико Уильямсни қўлга кирита олмади. Бироқ каталонияликлар бу ишни 2025 йилнинг ёзига қолдирган эди.
Marca нашрининг ёзишича, “Барселона” мутасаддилари бу транфердан воз кечишга қарор қилди.
Клубнинг бу тўхтамга келишига бир неча сабаб борлигини айтилмоқда. Энг катта масала, молиявий имкониятларга бориб тақалади. Клубнинг иқтисодий аҳволи Нико Уильямсни трансфер қиладиган даражада эмас.
Манбанинг таъкидлашича, каталонияликлар бошқа позицияларни кучайтириш муҳимроқ, деган хулосага келган. Асосий мақсад – Жюл Кундени ўрнини боса оладиган ўнг қанот ҳимоячисини олишдан иборат.
Трансферлар бўйича экспертларнинг тахминига кўра, бильбаоликлар етакчиси Нико Уильямс жорий мавсумдан кейин Англия Премьер-лигасига йўл олади. Ҳужумкор футболчини “Арсенал” трансфер қилишга тайёр.
Фикрлар