"Барса"нинг Ҳарри Кейн бўйича сўровига доир маълумотлар очилди
"Олтин тўп"нинг янги соҳиби ўз позициясини билдирди
«Барселона» клуби «Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейнга қизиқиш билдираётгани маълум қилинди. Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, каталонияликлар ўтган ёздаёқ инглиз форварди трансфери имкониятларини ўрганиш учун клубга расмий сўров йўллаган.
Маълумотларга кўра, «Барселона» раҳбарияти Кейнни келажакда жамоага қўшиб олиш имкони бор-йўқлигини аниқлашга уринган.
Ҳарри Кейн каталонияликларнинг қизиқишидан мамнун бўлгани, клубга бундай эътибор учун миннатдорлик билдиргани айтилмоқда. Шу билан бирга, у ҳозирча бутун эътибори ва кучини «Бавария»даги ўйинига қаратганини таъкидлаган.

Изоҳлар (0)