“Барса” ниятига етолмади!
“Айнтрахт”нинг 17 ёшли ҳужумчиси Фабио Бланко “Барселона” нишонига тушди. Бироқ, истеъдодли футболчи Каталония клубига ўтишни истамади ва фаолиятини Бундеслигада давом эттиришга қарор қилди.
Шунга қарамай, каталонияликлар мақсадидан қайтгани йўқ ва ёзда ёш футболчини ижарага олишга ҳаракат қилиб кўради. Агар томонлар келиша олса, “Барселона” кейинроқ Бланкони тўлиқ трансфер қилиши мумкин бўлади.
Фабио Бланко айни пайта 750 минг еврога баҳоланмоқда ва унинг “Айнтрахт” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади.
Фикрлар