“Барса” олиб қолмаса, Европадан кетаман!
Бир неча мавсумдан бери истеъдодини тўлиқ рўёбга чиқара олмаётган Жоау Феликснинг келажаги яна мавҳум бўлиб турибди.
“Бенфика”даги ёрқин фаолиятидан кейин 2017 йили 127 миллион евро эвазига “Атлетико”га трансфер қилинган ҳужумкор футболчи шу пайтга қадар бирор жамоанинг асосий таркибидан муқим ўрин эгаллай олгани йўқ.
“Атлетико”дан кейин Жоау “Челси”да тўп тепди. Бироқ “аристократлар” ҳам уни олиб қолмади. Ўтган ёз Феликс ижара асосида “Барселона”га кўчиб ўтди. Бошида зўр ўйнаган футболчини каталонияликлар тўлиқ сотиб олмоқчи эди.
Кейинчалик унинг ўйинида пасайиш кузатилди ва Хави Эрнандес Жоаунинг жамоага кераклигидан шубҳаланиб қолди.
Todofichajes нашрининг маълум қилишича, Жоау Феликс “Барселона” раҳбариятидан якуний қарорни кутмоқда. Агар каталонияликлар унга янги шартнома тақдим қилиб, жамоада олиб қолмаса, Феликс Саудия Арабистонига йўл олади.
Араб клублари Европада ўз номига эга бўлган футболчини ишсиз қолдирмайди.
Фикрлар