“Барса” олисдаги “юлдузча”га катта сумма тўлайди

  • 20 ноябрь, 11:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Каталониянинг “Барселона” клуби Бразилиянинг “Васко да Гама” клуби универсал ҳужумчиси Райанни сотиб олишга фаол қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, испан гранди аллақачон бразилияликларга 19 ёшли футболчининг трансфери бўйича таклиф юборган. “Кўк-анорранглилар” иқтидорли форвард учун 25 дан 30 миллион еврогача тўлашга тайёр.

Аввалроқ, шу йилнинг сентябрь ойида Россиянинг “Зенит” жамоаси Райанни сотиб олишга уриниб кўрганди, аммо ўшанда “Васко да Гама” рад жавобини берган.

2025 йилда Райан барча турнирларда 49 та ўйинда иштирок этди. Ушбу давр мобайнида ҳужумчи 17 та гол урди ва битта голли узатмага муаллифлик қилди.

Нуфузли Transfermarkt портали маълумотларига кўра, форварднинг айни пайтдаги бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!