"Барса" олмаган футболчини "Реал"га 70 миллион еврога ўтказишмоқчи
Вазият ўзгариб кетди
Италия терма жамоаси ҳимоячиси Алессандро Бастони шу ёзда «Интер» таркибидан кетиб, «Реал» сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Миланликлар раҳбарияти узоқ вақтдан бери жамоа ҳимоясида етакчи ўйинчилардан бири ҳисобланган Алессандро Бастонининг кетиши ҳақидаги барча миш-мишларни рад этиб келаётган эди. Шу билан бирга, AS нашрининг ёзишича, охир-оқибат «Интер» Бастонини «Реал»га 70 миллион евро эвазига сотишга тайёр.
Италиялик футболчига аввалроқ «Барселона» жиддий қизиқиш билдирган, бироқ энди Мадрид клуби янада фаол ҳаракат қилиш ниятида. Бунга асосий сабаб сифатида «Сантьяго Бернабеу»га қайтган Жозе Моуриньонинг 27 ёшли марказий ҳимоячи салоҳиятини жуда юқори баҳолаётгани қайд этилмоқда.
Шу билан бирга, ҳозирча «Реал» томонидан расмий таклиф юборилмагани таъкидланмоқда.
Изоҳлар (0)