“Барса”: Пике ўрнига ундан зўрини олиб келамиз!

“Барселона” бош мураббийи Хави жамоанинг ҳимоя чизиғини янгилашга қарор қилди. Испаниялик мутахассис асосий марказий ҳимоячи сифатида “Наполи” вакили Калиду Кулибалини танлади.

Энди клуб мутасаддилари сенегаллик ўйинчини олиб келиш учун неаполликлар билан муносабат ўрнатишига тўғри келади.

Хави 30 ёшли ҳимоячини жамоанинг етакчиси Жерар Пике ўрнига ўйнатмоқчи.

Бир неча мавсум давомида Калиду Кулибалини гранд клубларга сотмаган “Наполи” энди 30 миллион евродан юқори бўлган ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!