"Барса" президенти: "Барселона" - бензинсиз, моторсиз ҳаракатланаётган Формула-1 автомобили"
"Барселона" президенти Жоан Лапорта клубнинг оғир молиявий аҳволи ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Ўз навбатида, у жамоани Формула-1 автомобилига қиёслади.
"Биз жуда нозик ҳолатдамиз. Бу вазиятда ҳар қандай инсон жамоадан кетган бўларди. Аммо биз бу ерда қолиб, ишлашда давом этдик.
Қарзларни камайтирдик, маошларни қисқартиришга эришдик, ҳомийлик шартномалари имзоладик. Шунингдек, "Spotify" каби глобал брендлар билан битим туздик. Ҳозир стадион ва клубга хизмат кўрсатадиган иншоотларни таъмирлаш мақсадида маблағ олиш устида иш олиб бормоқдамиз.
"Барселона" - бензинсиз, моторсиз ҳаракатланаётган Формула-1 автомобили эди. Биз уни яна олға қадам ташлаши учун тинмай меҳнат қиляпмиз.
Баъзи самарали ўзгаришлар қилиш учун машинани пит-стопга олиб борамиз. Сўнг яна стартга чиқамиз ва пойгада ғолиб бўлиш учун охиригача курашамиз", - деди Лапорта.
Фикрлар