“Барса” қиммат ўйинчини арзонроқ беришни сўраяпти
“Барселона” клуби раҳбарияти келаси ёз таркибни кучайтириш мақсадида “Интер” марказий ҳимоячиси Алессандро Бастонини сотиб олишни мўлжал қилган.
Бу ҳақда Diario SPORT хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, каталонияликлар Бастони жамоа ҳимоясининг узоқ йиллик етакчисига айланишига ишонмоқда.
Клуб мутасаддилари “Интер” билан ҳимоячи трансфери бўйича тахминан 60 миллион еврога келишиб олиш мумкин, деб ҳисобламоқда.
Жорий мавсумда 26 ёшли италиялик ҳимоячи барча мусобақаларда 35 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 6 та голли узатма амалга оширган.
Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил ўрталаригача мўлжалланган. Transfermarkt экспертлари футболчининг қийматини 80 миллион еврога баҳолаяпти.
Фикрлар