“Барса” қимматбаҳо юлдузнинг розилигини олди

“Барселона” раҳбарияти узоқ давом этган музокаралардан кейин Усмон Дембелени Каталонияда қолишга кўндирди.

Франциялик ҳужумкор футболчи анчадан бери клуб мутасаддиларининг янги шартнома бўйича таклифларини  қабул қилмаётган эди. Ҳозирча, Дембеле фақат қолишга розилик берган, шартнома шартлари ҳали тўлиқ келишилгани йўқ.

“Барселона” Дембелени 2017 йили “Боруссия”дан трансфер қилган эди. Ўшанда дортмундликларга жуда катта сумма – 135 миллион евро тўланган.

Усмоннинг амалдаги шартномаси ёзда якунланишини инобатга олган Европанинг энг қудратли клублари уни ўз сафига чорламоқда.

Энди Каталония клуби хўжайинлари футболчининг талаблари асосида шартнома тайёрлаши керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!