"Барса" қишда манчестерликлар юлдузини олиб келади
Нишон аниқ, режа бор, пул нақд
Манбаларга кўра, «Барселона» қишки трансфер ойнасида «Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячиси Лисандро Мартинесни ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда.
Шу билан бирга, каталониялик клуб тўлиқ қийматда трансфер амалга ошириш учун етарли молиявий имкониятга эга эмас. Шу боис «сине-гранатовые» махсус схема устида ишлаб чиқишган. «Барселона» раҳбарияти Мартинес дастлабки босқичда маошини «сезиларли даражада камайтириш»га рози бўлишига умид қилмоқда. Кейинги мавсумларда эса ҳимоячи маошини босқичма-босқич ошириш режалаштирилган.
Лисандро Мартинеснинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Изоҳлар (0)