“Барса” қолиши кафолатланган тўрт юлдуздан воз кечди

“Барселона” раҳбарияти аввалроқ жамоада қолиши кафолатланган футболчилар рўйхатидан жой олган тўрт нафар ўйинчини ёзда трансферга қўйишга қарор қилди.

Каталонияликлар ёзда бу футболчилар бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканини билдирмоқда.

Маълумотларга қараганда, клуб тажрибали ҳимоячилар Жерар Пике ва Серхио Роберто, таянч ярим ҳимоячи  Сержи Бускетс ва ҳужумчи Антуан Гризманндан тезроқ қутилмоқчи. Чунки, “Барселона” раҳбарияти янги лойиҳаларни амалга ошириш учун жамоани сезиларли даражада ёшартиради.

Энг қизиғи, трансферга қўйиладиган бу юлдузлар клуб билан бир неча йиллик шартномага эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!