“Барса” “Реал”га гол урган футболчи билан шартнома имзолади

“Барселона” расмий сайтида жамоа ҳимоячиси Оскар Мингеза билан янги шартнома имзолаганини эълон қилди.

Унга кўра, 21 ёшли испаниялик футболчи 2023 йилнинг ярмигача Каталонияда тўп тепади.

Мингеза “Барселона” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2018 йилдан бери асосий таркиб аъзоси сифатида ўйнамоқда. Жорий мавсумда Мингеза примерада 24 та учрашувда майдонга тушди ва иккита гол уриб, иккита голли пас узатди.

Оскар голлардан бирини каталонияликларнинг ашаддий рақиби – “Реал” дарвозасига киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар