“Барса” сотмаган футболчи бирдан катта маош талаб қила бошлади

“Барселона”нинг марказий ҳимоячиси Рональд Араухо келажакдаги режаларига ойдинлик киритиб олди.

Уругвайлик футболчи клуб катта маош кўрсатилган янги шартнома беришини кутяпти. Араухо Каталонияда ҳам унга Англия ва Германия клублари таклиф қилган даражадаги маошни олиб, хотиржам тўп тепмоқчи.

Маълумки, истеъдодли ўйинчига анчадан бери Европанинг гранд клубларидан таклиф бўлмоқда. Бироқ каталонияликлар уни қўйиб юбормаяпти.

25 ёшли футболчи агар клуб унга маоши оширилган янги битим таклиф қилмаса, 2026 йили амалдаги келишуви тугаганидан кейин эркин агент мақомида “Барса”ни тарк этишини билдирди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!