"Барса" супертрансферга қанча тикиши маълум бўлди
The Touchline нашри тарқатган маълумотларга кўра, "Барселона" раҳбарияти аргентиналик ҳужумчи Хулиан Альварес учун таклифни 130 миллион еврогача оширишга тайёр.
Шу билан бирга, Мадриднинг клуби принципиал рақиб билан эҳтимолий трансфер масаласини муҳокама қилиш ниятида эмас.
Манбаларга кўра, "Атлетико" раҳбарияти ўзининг қатъий позициясини сақлаб қолмоқда ва футболчини "Барселона"га сотиш бўйича музокара олиб боришни режалаштирмаяпти.
Аввалроқ 26 ёшли форварднинг ўзи каталонияликлар сафига ўтишга қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар