“Барса” трансферлардан 158 миллион евро қарзини тўламай юрибди

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” айрим трансферлар учун тўловларни охиригача амалга оширмаган ва ҳозирги пайтда жами 138 миллион фунт (158 миллион евро) қарз ҳисобланади.

Бу ҳақида Transfer News Live нашрининг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди.

Ушбу сумма қуйидаги қарзларни ўз ичига олади:

  • “Лидс Юнайтед” клубидан Рафиньянинг трансфери учун £36,5 млн (€42 млн);
  • Жюль Кунденинг трансфери учун “Севилья” клубидан £22 млн (€25 млн);
  • Даниэль Ольмонинг трансфери учун “РБ Лейпциг” клубидан £15,5 млн (€17,8 млн);
  • Ферран Торреснинг трансфери учун “Манчестер Сити” клубидан £12 млн (€13,8 млн);
  • Роберт Левандовскининг трансфери учун Мюнхеннинг “Бавария” клубидан £8,5 млн (€9,7 млн).

Манба маълумотларига кўра, молиявий барқарорликни сақлаб қолиш учун каталонияликлар жорий мавсум охирига қадар £121 млн (€140 млн) миқдоридаги қарзни тўлаб бериши лозимлиги айтилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!