“Барса” ва ПСЖ зўр ўйинчини талашяпти

“Челси” ёзда ўз етакчиларидан Жоржиньони йўқотиши мумкин. Италия, Испания ва Франция грандлари италиялик ярим ҳимоячини ўз сафида кўришни истамоқда.

Аввало, “Ювентус” ва “Милан” Италия терма жамоаси ўйинчисини А Серияга қайтаришга уринаётган эди.

Энди Жоржиньо учун курашга “Барселона” ва ПСЖ ҳам қўшилди, деб хабар бермоқда Goal нашри.

Жоржиньонинг агенти футболчи учун асосий мақсад ҳозирги клуби билан янги шартнома бўйича келишувга эришиш эканини айтган. Лекин “аристократлар”га қўйилган санкциялар кўп нарсани ўзгартириб юбориши кутилмоқда.

Жоржиньонинг амалдаги шартномаси келаси йили якунланади. Ярим ҳимоячи бу мавсум 40 та ўйинда тўққизта гол уриб, тўртта ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!