“Барса” ва “Реал” МЮ сўндирган юлдузни қайта “тирилтирмоқчи”

“Манчестер Юнайтед” 2021 йилнинг ёзида катта уринишлар эвазига “Боруссия”дан Жейдон Санчони олиб келганди. Манчестерликлар англиялик универсал футболчи учун 85 миллион евро тўлаган эди.

Бир неча позицияда ўйнай оладиган Жейдон Санчо ўз юртига қайтиб келганидан кейин кутилган самарадорликни кўрсата олмади. Бундеслигада порлаган истеъдод эгаси манчестерликлар сафида ҳали ўзини кўрсатганича йўқ.

Энди 22 ёшли ҳужумкор футболчи жамоасини ўзгартириши мумкинлиги айтилмоқда. Сўниб бораётган юлдузни “Реал” ва “Барселона” яна юқори даражага қайтармоқчи. Бундан ташқари, “Бетис” ва “Атлетико” клублари ҳам англиялик ўйинчини ўз сафига чорлаяпти.

“Манчестер Юнайтед” билан 2026 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга футболчини 60 миллион еврога трансфер қилиш имконияти бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!