“Барса” хўжайини жамоадан кетган юлдузга қаттиқ жавоб қайтарди
Ўтган йили ёзда эркин агент сифатида “Барселона”га келган Илкай Гюндоған Каталония клубида атиги бир мавсум тўп тепди.
Германиялик ярим ҳимоячи бу ёз клуб билан шартномасини бекор қилиб, “Манчестер Сити”га қайтиб кетди. Илкай хайрлашув мактубида агар унинг кетиши клубнинг молиявий аҳволига фойда келтиришини таъкидлаган эди.
“Барселона” хўжайини Жоан Лапорта тажрибали футболчига жавоб қайтарди.
- Бош мураббий Ханс-Дитер Флик билан учрашганидан кейин Гюндоған клубдаги вазиятга баҳо берди ва кетишини айтди. Бу қарор тўлиқ спорт нуқтаи назаридан қабул қилинган. Клубга келган Даниэль Ольмо ҳам майдонда Гюндоған бажарган ишларни қилади. Илкайнинг кетишини молиявий аҳволга дахли йўқ, - деди Жоан Лапорта.
Фикрлар