“Барса” Холанд учун беш юлдузни сотувга қўяди

“Барселона”нинг янги президенти Жоан Лапорта ислоҳотларни бошлаб юборди. Тажрибали мутахассис ишни таркибни янгилашдан бошлади.

Лапорта ёзги трансферлар мавсумида жамоага “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холандни олиб келмоқчи. Норвегиялик ҳужумчини олиш учун 100 миллион евро атрофида маблағ керак. Шу боис, Лапорта беш нафар футболчи трансферга қўядиган бўлди.

Каталонияликлар янги трансферларга пул топиш ва мавжуд қарзларидан қутилиш учун Антуанн Гризман, Филиппе Коутиньо, Самуэль Умтити, Мартин Брэйтуэйт, Жуниор Фирпо ва Усмон Дембеледан воз кечишга тайёр.

Вазият қандай кўриниш олишидан қатъи назар, Лапорта Холандни олиб келиш учун охиригача курашади.

Жорий мавсумда “Боруссия” учун барча турнирларда 29 та учрашувда 31 та гол уриб, 8 та голли пас оширган Холандга “Реал”, “Челси”, “Бавария”, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, ПСЖ каби гранд клублар даъвогарлик қилмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!