“Барса” Холандни олиш йўлини топди

  • 04 Nov 15:48
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” 2026 йилнинг ёзида “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холандни трансфер қилишга катта қизиқиш билдирмоқда ва бу режани амалга ошириш йўлини ўйлаб қўйди.

Tecno

Бу ҳақида El Nacional нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, каталонияликлар норвегиялик форвард учун ўз ҳужумкор футболчиси Даниэль Ольмони ҳамда қўшимча пул тўловини таклиф этишга тайёр. Таъкидланишича, Ольмога “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола анчадан бери жиддий қизиқиш билдириб келмоқда.

27 ёшли Ольмога “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ бу ўйинчи 2014 йили Хорватиянинг “Динамо Загреб” клуби академиясига ўтиб кетди. 2020 йили Германия Бундеслигасида кучли клублар қаторига кирувчи “Лейпциг” испан футболчисини 34 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олди.

Мана орадан ўн йил ўтию,  2024 йилнинг ёзида Ольмони Каталонияга қайтаришди. Бунинг учун “Барселона” немис клубига 55 миллион евро тўлади. Ҳозиргача, Ханс-Дитер Флик жамоасида жами 50 ўйинда қатнашган Даниэль 13 та гол ва 9 та ассист қайд этган. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг баҳоси 60 миллион еврони ташкил қиляпти.

“Барселона” нишонидаги Холанднинг “Манчестер Сити” билан шартномаси 2034 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 180 миллион еврога тенг.

Comments

You must be logged in to commet!