"Барса" Холандни олишнинг антиқа усулини топди

"Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холанд фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.

Каталонияликлар раҳбарияти ёш юлдузнинг агенти ва "асаларилар" вакиллари билан бир неча бор учрашди. Мино Райола ўз мижозини сотиб олмоқчи бўлган клубга ноодатий шарт қўйди.

Гап шундаки, Холанд билан шартнома тузиш учун "кўк-анорранглилар" Райоланинг яна бир мижозини харид қилишига тўғри келади. Мино "Барса"га "Аякс" футболчиси Нуссаир Мазрауини ўз сафига қўшиб олишни маслаҳат берган. Унинг клуб билан шартномаси ёзда ниҳоясига етади.

Хабарларга кўра, Хавининг шахсан ўзи Мюнхенда норвегиялик ҳужумчи билан учрашган. Испаниялик мутахассис жамоасида кўришни истаган футболчилар билан ўзи гаплашишни маъқул кўради. Бу Ферран Торрес, Дани Алвес, Адама Траоре трансферида кузатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!