“Барса” Ямални Испания терма жамоасида ўйнатмасликни талаб қиляпти
Ла Лига чемпионлиги учун курашаётган “Барселона” мутасаддилари Испания миллий терма жамоаси раҳбариятига ғалати талаб қўйди.
Каталония клуби хўжайинлари улардан Ламин Ямални 31 март куни Миср терма жамоаси билан бўладиган ўртоқлик учрашувида ўйнатмасликни сўради. Агар Ламин майдонга тушиши талаб этилса, фақат бир бўлиб ўйнатишни илтимос қилди.
“Барса”нинг бу таклифи Рафинья Диаснинг Бразилия терма жамоаси йиғинида жароҳат олгани ва маълум муддат каталонияликларга ёрдам бера олмаслиги билан боғлиқ.
Бу ҳақда The Touchline аккаунти X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манбага кўра, “Барса” мураббийлар штаби Рафиньяни йўқотганидан хафа ва яна бир муҳим футболчидан айрилишни истамайди.
27 март куни “Барселона” Рафиньяда ўнг оёқ сон қисмид жароҳат аниқланганини маълум қилганди. Таъкидланишича, 29 ёшли футболчининг тикланиш муддати тахминан беш ҳафта бўлади.
Фикрлар