“Барса” яна бир катта трансферни уддалади

“Барселона” раҳбарияти “Манчестер Сити”нинг ҳужумкор футболчиси Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.

Италиялик журналист Николо Скира, каталонияликлар португалиялик футболчи билан 2026 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома бўйича келишувга эришганини хабар қилди.

Энди “Барселона” тез кунларда “Манчестер Сити”га бу трансфер бўйича расмий таклиф беради. Каталонияликлар футболчи учун 60 миллион евро тўлашни режалаштирмоқда.

“Барселона” мутасаддилари ҳужумкор футболчини ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунича ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.

Бернарду Силва 2017 йили 50 миллион евро эвазига “Манчестер Сити” сафига қўшилганди. Шу пайтга қадар моҳир ўйинчи “шаҳарликлар” таркибида 248 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 48 та гол ва 50 та ассист расмийлаштирди.

Гвардиола қўл остида 11 та соврин ютган футболчининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!