“Барса” яна бир юлдузига чиқиш эшигини очиб берди
“Барселона” раҳбарияти жамоада узоқ йиллардан бери ўйнаб келаётган Жорди Альба келажаги бўйича бир қарорга келди.
Клуб хўжайинлари 33 ёшли ҳимоячи билан хайрлашишга тайёр. Альбанинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача имзоланган. Лекин раҳбарият келишувни муддатидан олдин бекор қилади.
“Барселона”га меҳнати кўп сингган футболчилардан Жерар Пике фаолиятини якунлади. Тажрибали ярим ҳимоячи Серхио Бускетс ҳам ўзига янги жамоа қидира бошлади. Энди навбат, Жорди Альбага келгани айтилмоқда.
Бу футболчи каталонияликлар сафида 2012 йилдан бери тўп тепяпти. Жорий мавсумда у Ла Лигада ўнта учрашувда қатнашиб, битта голли пас узатди.
Фикрлар