“Барса” яна уч трансферга қўл уради!

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес таркибни ўзига мослаштиришда давом этмоқда. Испаниялик мутахассис клуб раҳбариятидан яна уч нафар футболчини олиб келишни сўраяпти.

Журналист Жерар Ромеронинг хабар беришича, Хави жамоага “Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Бернарду Силва, “Вильярреал” ҳимоячиси Хуан Фойт ва “Челси” чап қанот ҳимоячиси Маркос Алонсонинг келишини кутмоқда.

Клуб раҳбарияти бош мураббийни  янги трансферлар бўйича талабини бажариши учун ҳоўирги таркибдан бир неча ўйинчини сотиб юбориши керак.

Ана шу мақсадда трансферларга масъул мутахассислар ҳужумчилардан Пьер-Эмерик Обамеянг, Мемфис Депай ва ҳимоячи Сержиньо Дестни бошқа жамоага ўтказиш бўйича иш олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!