“Барса” янги футболчига эга бўлади

“Манчестер Сити”ни тарк этаётган Эрик Гарсия фаолиятини “Барселона”да давом эттирадиган бўлди.

- Мен ўз келажагим ва нима қилиш кераклиги ҳақида жуда кўп ўйладим. Ўйлашимча, “Барселона”га кўчиб ўтиш мардонавор қарор бўлди. Бу қадамим тўғрилигига ишонман.

Мени Пике билан таққослашмоқда. Менга бунинг аҳамияти йўқ, чунки биз ҳар хил ўйинчилармиз. Жерар ҳозиргача ҳамма нарсага эришиб бўлган ва ўз позицияда энг зўр футболчилардан. Унинг ҳурмати баланд. Мен эса атиги 20 ёшдаман ва фаолиятимни эндигина бошладим.

Ягона ўхшаш томонимиз – ҳар иккимиз ҳам “Барселона” академияси тарбияланувчиларимиз ва Манчестер шаҳрида яшаганимиздир, - деди Эрик Гарсия.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!