"Барса" янги футболчисини рўйхатдан ўтказишда "Реал" қўллаган усулдан фойдаланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" Руни Барджини иккинчи жамоага рўйхатдан ўтказди.

Diario Sport хабарига кўра, молиявий фейр-плейни таъминлашдаги қийинчиликлар фонида каталонияликлар 19 ёшли вингерни Каталония футбол федерацияси орқали "Барселона Б" футболчиси сифатида рўйхатдан ўтказган.

Қайд этилишича, "Барселона" Барджини асосий таркибда ўйнатишни режалаштирмоқда - швециялик исталган вақтда қайдномага киритилиши мумкин. Худди шу тарзда "Реал" Франко Мастантуонони рўйхатдан ўтказди - аргентиналик "Кастилья" футболчиси сифатида қайд этилган.

Шу тариқа, ҳозирча фақатгина Эктор Фортни рўйхатдан ўтказиш масаласи ҳал этилмаган - ҳимоячи "Барселона Б" таркибида қолса, у ҳам "кўк-анорранглилар" сафига қўшилиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!