“Барса” янги мавсум учун тўрт футболчини танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания чемпиони унвонини муносиб ҳимоя қилаётган “Барселона” ёзги трансферлар ойнаси даврида таркибни кучайтириш учун жамоага таклиф этиладиган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Каталонияликлар келаси мавсум учун камида тўрт нафар ўйинчи олади. Мураббийлар штаби таркибга янги марказий ҳимоячи, форвард қанот ҳужумчиси таклиф қилиниши керак, деб ҳисобламоқда. Айни пайтда скаутлар бу позициялар учун мос ўйинчиларни қидиряпти.

Хусусан, марказий ҳимояга “Барселона” Италия чемпионатидан Алессандро Бастонини олишни режалаштиряпти. Бироқ “Интер” билан трансфер нархини келишиш қийинчилик туғдирмоқда.

Форвард масаласида асосий нишон “Атлетико Мадрид” юлдузи Хулиан Альварес ҳисобланади.

Журналист Ферран Мартинеснинг маълум қилишича, юқорида келтирилган учта позицияга таклиф этиладиган янги ижрочилардан ташқари каталонияликлар “Ал-Ҳилол”дан қишда ижарага олинган қанот ҳимоячиси Жоау Канселунинг шартномасини сотиб олишни кўзлаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!