“Барса” январда кетадиган уч юлдуз номини айтди

  • 16 Oct 15:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти қишки трансферлар вақтида ҳимоячилар Жерар Пике ва Жорди Альба ҳамда плеймейкер Френки де Йонг билан хайрлашадиган бўлди.

Tecno

Sport.es сайтининг хабар беришича, бу ўйинчилар январда трансферга қўйилади.

Манбанинг таъкидлашича, бунга “Барселона” Чемпионлар лигасининг гуруҳидан плей-оффга чиқолмаслиги маълум бўлгани сабаб. Клуб раҳбарияти маошлар бюджетини кескин камайтириш мақсадида уч нафар юлдуз билан хайрлашади.

Жамоада узоқ вақтдан бери ўйнаётган Пике ва Альба кейинги пайтда асосий таркибга киролмай қолган ва раҳбарият улардан тезроқ қутилмоқчи. Френки де Йонгни трансфери клубга катта фойда келтиради.

Comments

You must be logged in to commet!