“Барса” юлдузи ашаддий рақиб сафига ўтади

“Барселона”нинг машҳур ҳимоячиси Жорди Альба тез орада клубни тарк этиши лозим бўлган футболчилар рўйхатига киритилган. Каталонияликлар ёзги трансферлар вақтида таркибни сезиларли даражада ёшартиришга эътибор қаратади.

Буни инобатга олган “Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне 32 ёшли ҳимоячини ўз жамоасига таклиф қилмоқда. “Барселона”нинг ашаддий рақиби бўлган мадридликлар чап қанот ҳимоясидаги муаммоларни Жорди Альба ёрдамида ёпмоқчи.

Ўтган йили “Барселона” Луис Суаресдан воз кечганидан кейин Симеоне уругвайлик ҳужумчига жамоадан бошпана берганди ва айнан мана шу футболчининг голлари “Атлетико”га чемпионликни тақдим этди. Суареснинг ўзи ҳал қилувчи голлари билан янги жамоасига 33  очко келтирди.

Якунланган мавсумда 35 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол урган Альбанинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача имзоланган. У “Барса” таркибида 2012 йилдан бери тўп тепмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар