“Барса” юлдузига катта маош ваъда қилишди
“Барселона” ҳужумкор футболчиси Рафинья Диас тез орада Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда таниқли инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Унинг таъкидлашича, Саудия Арабистонининг 18 карра чемпиони “Ал-Ҳилол” бразилиялик легионерга катта шартнома таклиф қилишга тайёр. Шайхлар иқтидорли ўйинчини ҳозирги маошидан бир неча баравар кўп сумма билан сийламоқчи.
25 ёшли футболчи “Барселона”га 2022 йили “Лидс”дан кўчиб ўтган эди. Ўшанда каталонияликлар 58 миллион евро харажат қилган.
Рафинья жорий мавсумда учта гол ва еттита ассист муаллифи бўлди.
Футболчининг “Барселона” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этади ва Рафинь бугунги кунда 50 миллион еврога баҳоланяпти.
Фикрлар