“Барса” зўр ўйинчи билан янги шартнома тузилганини эълон қилди

  • 16 август, 18:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” клуби матбуот хизмати ижтимоий тармоқлар орқали франциялик легионер Жюль Кунде билан янги шартнома тузилганини эълон қилди.

Tecno

26 ёшли футболчи амалдаги шартномасини узайтириб яна беш йил – 2030 йилнинг 30 июнигача Каталония суперклуби шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Ўнг қанот ҳимоячиси ҳисобланган Кунде “Бордо” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2019 йили уни “Севилья” 35 миллион еврога трансфер қилиб, Испания чемпионатига олиб келганди.

“Барселна” Кундени 2022 йилнинг ёзида 50 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган эди. Айни пайтда Transfermarkt портали экспертлари тажрибали ҳимоячини 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Жюль Кунде профессионал фаолияти давомида клублар миқёсида жами 368 та учрашувда майдонга тушиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, 21 та гол урган ва 22 та ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!