“Барса”да Флик ва Деку ўртасида зиддият юзага келди

Transfermarkt портали маълумотига кўра, Маркус Рэшфорднинг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади

“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик “Манчестер Юнайтед”дан ижарага олинган ҳужумчи Маркус Рашфордни доимий шартнома асосида жамоага олишни талаб қилмоқда.

Шу билан бирга, каталонияликлар спорт директори Деку Рэшфорд ўрнига “Челси” вингери Педру Нетуни муқобил вариант сифатида кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда The Touchline нашри  ижтимоий тармоқлардаши саҳифасида хабар берди.

Манба маълумотига кўра, немис мутахассиси спорт директори билан суҳбатда 28 ёшли инглиз футболчиси ҳужумнинг чап қанотини кучайтириш учун асосий номзод эканини таъкидлаган. “Манчестер Юнайтед” билан музокаралар қийин кечаётганига қарамасдан, Флик жамоада Рэшфорддан бошқа ҳеч кимни кўришни истамаяпти.

Аввалроқ, оммавий ахборот воситалари “Барселона” ҳужумчини “Манчестер Юнайтед”дан 30 миллион еврога сотиб олишга тайёр эканини хабар қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!